LATIFA.UZ
@latifa_uz

Бизда кун давомида: 😂Латифалар 😆Прикол расмлар www.uztelegram.com 🇺🇿 Ўзбекистон Telegram каналлари каталоги.📈 Сайтимиз: www.latifa.uz 👤 Admin: https://telegram.me/joinchat/ABTkyDwsKtIWi-0bFlOk-g 🔥 Пуллик реклама жойлаштирилмайди.
307  
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Мактабда устоз сўради: — Уйимизни нега тоза тутишимиз керак экан? Ўқувчилар жавоб берди:

— Тўсатдан меҳмон келиб қолади. Шунинг учун!
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

— Алло, бошлиғингиз билан гаплашмоқчиман. — Бошлиқ бандлар. — Ахир мен хотиниман...

— Ҳамма аёллар хотиниман деб, телефон қилади.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

— Эҳ, агарда подшоҳ бўлганимдамиди, унча-мунча подшоҳдан зўр яшардим!

Ўзимга хон, ўзимга бек бўлардим, кечқурунлари кирага ҳам чиқиб турардим.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Афандининг бир савдогар ошнаси унинг тилла узугига суқланиб юрар эди.

— Афанди,— деди у бир куни — мен сизни тез-тез кўриб турмасам соғиниб қоламан. Узоқ сафарга кетяпман, қўлингиздаги узугингизни берсангиз, тақиб олсам, қачон узукни кўрсам, сизни кўргандек бўлиб юраман.
Афанди узукни беришга кўзи қиймай, жавоб берди:
— Жон биродар, мен ҳам сизни тез-тез кўрмасам туролмайман, қўйинг, узук менда турсин, қачон узукка кўзим тушса: «Дўстим тилаганда бермаган эдим» деб сизни эслаб юраман.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Бир йигит ресторанга кириб официантга 50 минг берибди. Официант: — Стол банд қилиб қўяйми?

Йигит
— Йўқ, ҳозир қизчам билан келаман, бизда ҳамма жой банд десангиз бас.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Ёши бир жойга бориб қолган футбол ишқибози болалик хотираларини гапириб бермоқда:

“Бир ёшлигимизда жаҳон чемпионатини оқ-қора телевизорда кўрар эдик. Бир гал эсимда, телевизоримизни рангини оқартириб юборсам, экранда англияликлар кўринмай қолди. Экранни сал қорайтирсам, майдондан нигерияликлар йўқолиб қолди”.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Бир бойвачча руснинг қизи дадасига: — Дада, мен эрга тегаяпман! — Кимга? — Попга.

— Нима ақлдан оздингми? Попни нима қиласан?
— Дада бу севги, юрагимга буйруқ беролмайман ахир
— Кечки овқатга олиб кел уни, мен бир гаплашиб кўрайчи.
Кечки овқатда суҳбат бошланибди.
— Хўш куёв бола, мани қизимни битта кийими 10000$ туради, ҳар ҳафтада алмаштиради. Қандай олиб берасан?
— Худойим ўзи ёрдам беради.
— Ҳар ҳафтада бир марта Парижда сочини турмаклатади, буничи?
— Худойим ўзи ёрдам беради
— Қизим фақат Феррари минади, ҳар ярим йилда янги моделидан олади, буни нима қиласан?
— Худойим ўзи ёрдам беради.
Овқатдан кейин поп кетибди. Қизи дадасидан сўрабди:
— Хўш дада куёв сизга ёқдими? Қандай экан?
— Ўзику тоза лақма экан, лекин мени худо деб билаётгани менга ёқди.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

— Эшмат пешонангдаги шиш қайердан пайдо бўлди? — Анави девордаги қозиқни кўряпсанми?

— Кўряпман.
— Мен эса кўрмадим.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

Бир куни подшоҳ фармон чиқарибди. — Кимдан ким мени филимни қичқиртира олса унга ярим молимни бераман, — дебди.

Одамлар келиб кетибди, аммо ҳеч ким қичқиртира олмади. Кунлардан бир кун Афанди филни ёнига бориб уни ҳамма ёнини айланиб уёқ буёқини қараб чиқибди қараса фил эркак экан.
Афанди уни нозик еридан қисган экан, фил дарҳол қичқириб юборибди ва подшоҳнинг ярим молини олибди.
Кейин подшоҳ ғазабланиб яна фармон берибди:
— Кимдан-ким мени филимни сўзга кирита олса, унга қизимни бераман, - дебди.
Яна ҳечким уддалай олмабди. Яна Афанди қолибди, кейин у филни олдига бориб унинг қулоғига:
— Яна қисайми? - дебди.
Фил дарҳол тилга кириб:
— Йўқ-йўқ, - дебди.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
LATIFA.UZ
2019-05-07 

— Агар декан айтган гапини қайтиб олмаса, — бир талаба иккинчисига арз қиляпти, — мен университетдан кетаман.

— Қизиқ, у сенга нима деди?
— “Йўқол университетдан!”
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.