Rashid Usmonov live
@usmonovuz

Рашид Усмонов томонидан сизлар учун халқ табобати, саломатлик, спорт ва бизнес мавзуларида қизиқарли видеолар улашиб турилади. Веб сайт: www.usmonov.uz Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
925  
Rashid Usmonov live
2019-06-04 

FeedUp жамоаси номидан барча юртдошларимиз учун видеотуҳфа. Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

🌙
www.fb.com/feedupuz
www.instagram.com/feedupuz
Rashid Usmonov live
2019-06-04 

Барча мўмин мусулмонларга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Байрамни кўтаринки руҳда ўтказинг, бу байрам байрамларнинг энг улуғидир!
Rashid Usmonov live
2019-05-18 

Самарқанд вилоятида Matiz ёниб кетибди. Ёнғин сабабини эса ҳақиқий мутахассис — Самарқанд тумани ФВБ ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Жасур Раҳмонов тушунтириб берибди.

Машинанинг ёнишига нима сабаб бўлганини видеодан кўриб олишингиз мумкин.
Видео: ZamonTV
👉 @xushnudbek 👈
Rashid Usmonov live
2019-05-16 

"Озодлик"нинг кирдикори фош булди. Дунёга машҳур "Озодлик" радиосининг ўқувчилари кўп.

Улар "Озодлик"ни эксклюзив мақолалари, шов-шувли интервьюлари ва албатта инсайдер хабарлари учун ўқишади. Лекин парданинг ортида нима борлигини — радио шов-шувли хабарларни қандай тайёрлашини ҳамма ҳам билавермайди.
Ушбу видеода "Озодлик" мухбирларининг қандай ишлаши ҳақида исботу далиллар келтирилган. Ҳар сафар ўзини турли инсон сифатида таништирадиган бу мухбирлар журналистика қонунлари ва журналист этикасини оёқости қилмоқда.
Бернора Қориева билан юз берган ҳолат бунинг яққол мисоли. Агар "хоразмлик Шуҳрат" 80 ёшли аёлни алдамай, ўзининг асл мақсадини айтганида бугун у ҳақда ижтимоий тармоқларда ёмон гаплар айтилмаган бўларди.
@Qoshni_mahalla
Rashid Usmonov live
2019-05-16 

Рамазонда рўза тутган одам "Мен рўза" деб ишини битиришга ҳаракат қилмасин. (Архивдан 2018)

Рашид Усмонов каналига обуна бўлинг👉 @usmonovuz
Rashid Usmonov live
2019-05-14 

Рамазон Рўзасини Фойдалари. Рўзанинг организмга қандай таъсир қилиши ва айрим зарарли одатларимиз ҳақида.

Рашид Усмонов
🤝Дўстлар билан улашинг.🙏
Обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD3-ueR4fEj
Rashid Usmonov live
2019-05-12 

Рўзадормисиз? Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:

- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?
Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?
Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.
Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.
Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.
Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?
(copy)
Rashid Usmonov live
2019-05-11 

"Ошпаз билан домлани озғини кучли одам бўлади" Абу Солих укамиз каналида янги видео:))

https://www.youtube.com/watch?v=tsJ019FuTlo
Rashid Usmonov live
2019-05-10 

Бугунги ифторлигим ҳақида икки оғиз. Ифторлик қилиш тартиби ва энг фойдали (зарарсиз) дисерт ҳақида.

Рашид Усмонов каналига обуна бўлинг👉 @usmonovuz
Rashid Usmonov live
2019-05-06 

Рамазонда зарарли одатлар... Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатланиш шарт эмас, бу аксинча, сизни кун давомида оч ва чанқаб юришингизга туртки беради.

Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда номига мевалардан еб олиб сувдан тўйиб олишса шуни ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлайман.
Саҳарликда яхши овқатланиб туриб шартта чўзилиб ётиш ҳолати жудаям зарарли, бу ҳолат ошқозон ичакларимизни иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келтириб чиқариб, қийналиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин.
Оғиз очганда яхдек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат, деб биламан. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нақафат рўзани шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимизни тез ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади.
Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одатиям иштаҳани бўғиб қўяди ва овқатланолмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб қолиб, еган нарсамиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрамиз.
Овқат пайти ширин мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.
Рўза янада шифобахш бўлишини ва Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланишни тавсия қиламан. Фақат табиий! Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор каратиш лозим.
Нон ҳар доим дастурхонимизда бор ва бўлади, буни имкон қадар маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмасликни тавсия қиламан, бу зарарли нон ҳисобланади. Ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш ҳисобланади шамоллаб қолиш мумкин. Кондиционерли хона ёки автоуловдаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳароратдан 10-15 грудус салқинликдан ошмаслигини тавсия қиламан.
Рашид Усмонов канали: https://t.me/joinchat/AAAAAD3-ueR4fEj6HJsbXQ